«пора олиш» тегли мақолалар


ДХХ пора олишда гумонланган адвокат, солиқ ва МИБ ходимларини ушлади
25 апрель 2024, 11:35

ДХХ пора олишда гумонланган адвокат, солиқ ва МИБ ходимларини ушлади

ДХХ Жиззах шаҳрида судланувчига енгил жазо тайинлатиб бериш учун 10 минг доллар олишда гумонланган адвокатни ушлади. Учқўрғон туманида компанияга жиноий иш очилмаслигига ёрдам бериш эвазига 2 минг доллар талаб қилган МИБ ходимлари қўлга олинди.

Қашқадарёда прокуратура терговчиси 5 минг доллар билан қўлга тушди
17 апрель 2024, 03:20

Қашқадарёда прокуратура терговчиси 5 минг доллар билан қўлга тушди

Қарши тумани прокуратураси терговчиси имтиёзли кредит мақсадли йўналтирилмагани юзасидан фуқарога қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 5 минг доллар пора олаётганда ушланди. Унга нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида пора олишда гумонланган адвокатлар ушланди
7 апрель 2024, 11:26

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида пора олишда гумонланган адвокатлар ушланди

Тошкент шаҳрида Бекобод туманлараро судининг собиқ судьяси ва фирма юристи фуқародан 75 минг доллар, бошқа ҳолатда яна бир адковат 17 минг доллар олишда гумонланиб ушланди. Самарқандда эса шаҳар адвокатлик ҳайъати адвокати 1,5 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.

ДХХ уч нафар мансабдорни пора олишда гумонлаб, қўлга олди
4 апрель 2024, 10:39

ДХХ уч нафар мансабдорни пора олишда гумонлаб, қўлга олди

ДХХ Андижон, Қашқадарё ва Тошкентда катта миқдорда пора олаётган мансабдор шахсларни ушлади. Уларга нисбатан жиноят иши очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Тошкентда судья пора олишда гумонланиб ушланди
3 апрель 2024, 14:58

Тошкентда судья пора олишда гумонланиб ушланди

Сергели туман суди судьяси пора олганликда гумонланмоқда. Судьялар олий кенгаши унинг ваколатини тугатди ва жиноий жавобгарликка тортишни тасдиқлади.

Чироқчи тумани судьяси пора билан қўлга олинди
29 март 2024, 00:18

Чироқчи тумани судьяси пора билан қўлга олинди

Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси пора олганликда гумонланиб ушланди. Бош прокурор Судьялар олий кенгашига уни жавобгарликка тортишга оид тақдимнома киритди. Судьянинг ваколати тўхтатилди.

Жиззахда туман ҳокимининг собиқ ўринбосари пора олишда айбланиб, 10 йилга қамалди
21 феврал 2024, 10:40

Жиззахда туман ҳокимининг собиқ ўринбосари пора олишда айбланиб, 10 йилга қамалди

Янгиобод тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. У фуқаро билан келишиб, тадбиркорга шамол электр станцияларини қуриш учун 200 гектар ер олиб беришни ваъда қилган ва бунинг учун 200 минг доллар сўраган.

Президент — 100 минг доллар билан қўлга тушган Когон прокурори ҳақида
16 феврал 2024, 16:15

Президент — 100 минг доллар билан қўлга тушган Когон прокурори ҳақида

Шавкат Мирзиёев Бухоронинг Когон тумани прокурори 100 минг доллар билан қўлга тушгани, вазиятни ўзи кузатиб боргани, прокурор жами 200 минг доллар сўраганини айтди. Бош прокурорга эса уни ишдан олиш топширилди. «Ўзи курашчи бўлиб, ходими ўғри бўлса, дардимизни кимга айтайлик?» — деди президент.

ДХХ пора эвазига ҳужжатларни расмийлаштириб бермоқчи бўлган мансабдорларни ушлади
3 феврал 2024, 11:54

ДХХ пора эвазига ҳужжатларни расмийлаштириб бермоқчи бўлган мансабдорларни ушлади

Тошкент ва Бухорода ҳужжатларни расмийлаштириб бериш учун пора талаб қилган бош мутахассис ва архитектор қўлга олинди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилди.

ЖИБ Мингбулоқ тумани суди раиси 2 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди
31 январ 2024, 17:42

ЖИБ Мингбулоқ тумани суди раиси 2 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Мингбулоқ тумани суди раиси 2 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди. У ўзининг иш юритувидаги судланувчига енгилроқ жазо тайинлаб беришини айтган.

Самарқандда пора олишда айбланган икки нафар солиқчи 5 йилга қамалди
10 январ 2024, 10:13

Самарқандда пора олишда айбланган икки нафар солиқчи 5 йилга қамалди

Самарқандда пора олганликда айбланган икки нафар солиқ инспекцияси ходимига суд ҳукми ўқилди. Улар тадбиркорнинг солиқ ва пеня қарздорлигини камайтириб бермоқчи бўлган. Суд ҳукмига кўра, солиқчилар 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Бухорода «Ўзэнергоинспекция» мансабдори 50 минг доллар олганликда гумонланмоқда
29 декабр 2023, 11:07

Бухорода «Ўзэнергоинспекция» мансабдори 50 минг доллар олганликда гумонланмоқда

«Ўзэнергоинспекция»нинг Бухоро вилояти ходими 50 минг доллар пора олишда гумонланиб қўлга олинди. У бир ёнилғи қуйиш шохобчасини қайта очишга, бошқасига эса лицензия олишга ёрдам беришга ва 2024 йилда текширувлар ҳақида хабардор қилишга ваъда берган.

Фуқародан 10 минг доллар олишда гумонланган Олий суд ходими қамоққа олинди
6 декабр 2023, 11:33

Фуқародан 10 минг доллар олишда гумонланган Олий суд ходими қамоққа олинди

ДХХ фуқародан 10 минг доллар олишда гумонланган Олий суднинг катта консультантини қўлга олди. У 2 кишининг оқланишига ёрдам беришни ваъда қилган. Шунингдек, маҳаллий тадбиркордан 6 минг доллар олишда гумонланган Сурхондарё вилоят суди судьяси катта ёрдамчиси ҳам ушланди.

ДХХ: Солиқ ва Давлат меҳнат назорати инспекциялари ходимлари пора олаётганда ушланди
17 октябр 2023, 10:39

ДХХ: Солиқ ва Давлат меҳнат назорати инспекциялари ходимлари пора олаётганда ушланди

Тошкент вилоятида Солиқ инспекцияси, Қорақалпоғистонда эса Давлат меҳнат назорати инспекцияси ходимларини пора олаётганда қўлга олингани айтилмоқда.

Санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи $4800 олаётганда ушланди
1 август 2023, 15:57

Санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи $4800 олаётганда ушланди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга киритиб қўйиш учун 5000 доллар талаб қилган олийгоҳ бўлим бошлиғи аниқланди. У маблағдан 4800 долларини олаётганда ушланди.

«Ҳудудгаз Тошкент» филиалининг 2 муҳандиси пора олишда гумонланиб ушланди
19 май 2023, 15:36

«Ҳудудгаз Тошкент» филиалининг 2 муҳандиси пора олишда гумонланиб ушланди

«Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминотининг 2 нафар етакчи муҳандиси жарима расмийлаштирмаслик эвазига 8 минг доллар пора олганликда гумон қилиниб, қамоққа олинди.

Жиззах вилоятида бўлим прокурори $1,3 минг пора олгани айтилмоқда
16 май 2023, 11:28

Жиззах вилоятида бўлим прокурори $1,3 минг пора олгани айтилмоқда

Жиззах вилояти прокуратураси бўлим прокурори жиноят иши қўзғатишни рад этганини иддао қилиб, «хизмати» учун тадбиркордан 1300 доллар сўраганликда гумонланмоқда, у пулларни олган вақтида ушланди. Шунингдек, ДХХ Андижон вилоятида ҳам пора олганликда гумонланаётган мансабдорларни қўлга олди.

Бухорода мактаб директори 900 минг сўм пора билан ушлангани айтилмоқда
23 апрель 2023, 10:44

Бухорода мактаб директори 900 минг сўм пора билан ушлангани айтилмоқда

Қоракўл туманидаги мактаблардан бирининг директори 900 минг сўм пора билан ушлангани айтилмоқда. У бу пулни фуқароларни фаррош ва қоровул лавозимига ишга қабул қилгани эвазига олаётганда қўлга тушган.

Қашқадарёда фуқарони руҳий касал сифатида қайд этиш учун пора олган шифокор ушланди
21 апрель 2023, 10:19

Қашқадарёда фуқарони руҳий касал сифатида қайд этиш учун пора олган шифокор ушланди

Қашқадарё вилояти 1-сонли асаб-руҳий касалликлар диспансери бош шифокори вазифасини бажарувчи шахс фуқаронинг касаллик тарихини тўлдириб, уни руҳий касал сифатида қайд этиш учун 4,3 млн сўм олаётган вақтида гумондор сифатида қўлга олинди.

Навоийда прокуратура нозири, Жиззахда суд ходими, Самарқандда эса Миллий гвардия қоровули ушланди
28 феврал 2023, 11:46

Навоийда прокуратура нозири, Жиззахда суд ходими, Самарқандда эса Миллий гвардия қоровули ушланди

ДХХ ходимлари прокуратура, суд, Миллий гвардия ва адвокатура ходимларини қўлга олди. Уларга фирибгарлик, пора олиш каби айбловлар қўйилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг